Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "Машъал" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
18 май 2014, 16:47
"Машъал" навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубига қарши ўтказади.
21 май куни бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг жамоамиз аъзолари 3 кунлик таътилга чиқади.
 
24 май куни навбатдаги учрашувга тайёргарликни Янгиерда бошлайдиган "Машъал",  26 май куни Тошкентда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади. Шундан кейин "Машъал" 1 июнда "Бухоро"га қарши сафардаги турни ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига икки футболчимиз, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов жалб этилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz