ЎФА тасдиқлади: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бразилия, Уругвай ва Аргентинага қарши ўйнайди

Alisher
27 июл 2022, 15:07
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Лотин Америкаси терма жамоалари билан халқаро турнирда иштирок этади

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвай, Аргентина ва Бразилия U-20 терма жамоалари билан биргаликда халқаро турнирда иштирок этади.

Ўйинлар 6, 8 ва 10 сентябрь кунлари Уругвайнинг Малдонадо шаҳрида жойлашган “Доминго Бургенё Мигел” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бу ҳақда сайтимизда маълумот берган эдик.


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz