Ўзбекистон U-21 — Россия U-21 ўртоқлик учрашуви 30 дақиқа кечроқ бошланади

Narzulla Saydullayev
22 май 2017
Ўзбекистон U-21 терма жамоаси шу йилнинг 27 май куни Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Мазкур беллашув Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтиши ва 18:00 да бошланиши кўзда тутилган эди. Мамлакатдаги иссиқ об-ҳаво туфайли россияликлар ўйинни ярим соат кейинроқ ўтказиш таклифи билан чиқди ва уларнинг таклифи қаноатлантирилди.

Шундай қилиб,  Ўзбекистон U-21 – Россия U-21 учрашуви Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида 18:30 да бошланиши белгиланди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: the-uff.com