

Дастлабки ўйин 8 сентябрь куни соат 16:30да ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Иккинчи учрашув эса 11 сентябрь санасида “Яккасарой” стадионида соат 16:00да ўтказилади.
Эртага, 7 сентябрь куни мазкур ўйинлар олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Дастлаб соат 11:00да Ўзбекистон U-16 терма жамоаси устози Азамат Абдураимов журналистлар саволларига жавоб берса, соат 11:30да эса БАА U-16 терма жамоаси устози Мажид Салим Обаид Касин Алзааби матбуот анжуманида қатнашади. Матбуот анжумани ЎФА анжуманлар залида ташкил этилади.
Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.



