Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари Ризе шаҳрига етиб боришди

Narzulla Saydullayev
5 июл 2013, 14:55
Барчангизга маълум Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бир гуруҳ фидои мухлисларимиз бутун Туркия бўйлаб минглаб километрларни босиб ўтиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда.
Кеча маҳаллий вақт билан 17:30да Газиантеп шаҳридан Ризега йўлга чиқишган ватандошларимиз 1100 километр йўл босиб бугун соат 11:45да Ризе шаҳрига етиб келишган ва 3 юлдузли "Келиš" меҳмонҳонасига жойлашишган. 1100 километрдан 700 километри денгиз сатҳидан 1380 метр баланликга эга бўлган тоғли ҳудудларда ўтган. Расмларга қараганда бу йўл хавф-хатардан холи эмаслигини кўриш мушкул эмас!

Ватандошларимиз ва албатта ёшлар терма жамоамизга 6 июль куни бўлиб ўтадиган ўйинда фақат ва фақат омад тилаб қоламиз!

Олға ўзбекистон, олға йигитлар!!!

П.С. Барча фотосуратлар Автобус ичидан олинган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia