Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси футболчилик фаолиятини якунлади

Khoja
12 фев 2024, 08:40
Сўнгги икки мавсумни “Қўқон-1912" сафида ўтказган Санъат Шихов фаолиятини якунлади.

Бу ҳақида футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Чиройли йўлнинг, чиройли якуни. Ҳаммага раҳмат. Алҳамдулиллоҳ”,- деб ёзиб қолдирган 34 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Шихов фаолияти давомида “Қўқон-1912" жамоасидан ташқари “Пахтакор”, “Динамо”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Сўғдиёна” каби клублар сафида ҳаракат қилган.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2 та учрашувда майдонга тушган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia