

Кеча терма жамоамиз 2 маҳал машғулот ўтказди. Машғулот жараёнлари БАА футбол ассоциацияси майдонида ташкил этилди. Кўтаринки руҳда ўтган машғулотларда барча йигитлар бирдек меҳнат қилмоқда. Бугун эса йиғин доирасидаги илк назорат ўйини бўлиб ўтади. Унда олимпиячиларимизга БААнинг "Ал Араби" клуби рақиблик қилади.
Қуйида кечаги машғулотдан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:








