

Ушбу йиғинга "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам чақирув олган. Бироқ футболчи Тошкентга учиб келмайди ва Италиядан Истанбул орқали Иорданияга учиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрь куни Иордания билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Олдинроқ октябрь ойидаги йиғинга "Пахтакор"дан беш футболчи, "Локомотив"дан бир футболчи чақирилгани ҳақида хабар бергандик.




