Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичида қатнашадиган сўнгги иштирокчилар аниқланади
Бугун Ўзбекистон кубоги саралаш учрашувларининг сўнггилари бўлиб ўтади.
Унда "Азур" - "Гулистон" ва "Оқтепа" - "Ҳавоканд" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашувлар 12:00 ва 15:00 да "Одил Аҳмедов ФА" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс ғолиблари кубок баҳсларининг гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади.