Ўзбекистон Ҳамдўстлик Кубоги-2014да иштирок этмайди, Уммонга 1993 йилда туғилган футболчилар боради

Narzulla Saydullayev
6 дек 2013
2014 йилнинг январь-февраль ойларида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этиладиган Ҳамдўстлик Кубоги-2014 баҳсларида Ўзбекистон вакиллари иштирок этмайди.
ЎФФ Терма жамоалар марказининг маълум қилишича, мусобақа ташкилотчилари таклиф билан чиқишган. Таклиф мамнуният билан кутиб олинган, бироқ Ҳамдўстлик Кубоги-2014 билан бир вақтда Уммонда U-22 Осиё чемпионати баҳслари ўтказилаётгани сабаб, ушбу таклиф ўрганиб чиқилиши маълум қилинган эди. Бироқ Россиядаги мусобақага терма жамоаларни жўнатмаслик қарор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Уммонда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё Чемпионати баҳсларида бош мураббий Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги, 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: the-uff.com