Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси чемпионликни нишонлади

Narzulla Saydullayev
23 окт 2019
Россияда футбол бўйича ампутантлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди. Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси якунда биринчи ўринни қўлга киритди.

Ҳамюртларимиз "Ламан-АЗ", "Динамо-Олтой", "Махачқалъа", "Кузбасс", "АПСНИ" каби жамоаларга қарши майдонга тушиб барчасида ғалаба қозонишди. Мана шу бешта ўйинда рақиблар дарвозасига 42та гол уришди. Мусобақанинг ярим финалида "Динамо-Олтой" 14:4 ҳисобида доғдла қолдирилган бўлса, ҳал қилувчи бахсда "АПСНИ" жамоаси 6:2 ҳисобида мағлуб этилди.


Қўлга киритилган чемпионлик билан жамоамизни табриклаймиз!


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: ufa.uz