Оттмар Хитцфельд: «Бавария» ҳеч қачон Месси ёки Роналдуни сотиб олмайди»

Narzulla Saydullayev
24 май 2016
«Боруссия» ва «Бавария» собиқ устози Оттмар Хитцфельд мюнхенликлар трансфер сиёсати ҳақида айтиб ўтди.

«Мюнхенликлар яхши футболчиларни сотиб олишади ва ўз ўйинчилари билан тезда шартномани узайтирадилар.

Аммо «Бавария» ҳеч қачон суперюлдузни сотиб олмайди, масалан — Месси, Роналду, Неймар, Ибрагимович ёки Суаресни.

Қайсидир футболчи учун 100 миллион евро тўлаш ва унга катта маош тўлаш бу клубнинг фалсафасига тўғри келмайди», — дейди Хитцфельд.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: goal.com