"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
3 янв 2026
"Астон Вилла" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармушга қизиқиш билдирмоқда.

Бирмингем клуби уни қишдаёқ сотиб олишга ҳаракат қиляпти. Олдинроқ Мармуш борасида "Тоттенхэм" "шаҳарликлар"га таклиф жўнатгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Мисрлик футболчи 2025 йил январида 59 миллион евро эвазига "Сити" таркибига бориб қўшилган ва 2029 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекканди.

Ҳозирга келиб, мисрлик 26 ёшли форвард "Этиҳад" эгалари учун катта натижалар қайд эта олгани йўқ. У 40 ўйинда 9 гол ва 4 ассист қайд этди. Ушбу мавсумда атиги 3 марта асосий таркибда майдонга тушди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal