Ўтган мавсумни Словакияда ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи "Каттақўрғон"да

Iskandarov Abdulaziz
24 янв 2026
Янги мавсумни Про лигада ўтказадиган "Каттақўрғон" таркибига янги номларни жалб қилишда давом этмоқда.

2025 йилни Словакиянинг қуйи лигаси вакили "Бардейов" жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи Мўмин Мелиев "Каттақўрғон" билан Про лигага тайёргарлик кўрмоқда. Футболчи катта эҳтимол билан фаолиятини мазкур клубда давом эттиради. 

Мўмин Мелиев бунга қадар "Сўғдиёна", "Машъал", "Қўқон-1912", "Локомотив", "Хоразм" , "Истаравшан" жамоаларида тўп тепган.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia