

Клуб футболчилар маошини кечиктиришга мажбур бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда "Бизнес Online". "Уфа"да аввал бундай ҳолат кузатилмаганди.
Ҳозирда клубда август ойи маошларини бериш учун маблағ бор, бироқ ҳисоб-китоб қилинган тақдирда, "Уфа"да ҳаттоки 12 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган РПЛ 7-тур учрашуви учун Сочи сафарига пул қолмайди.
"Вазият чиндан мушкул. Ҳозирча маошлар кечиктирилиши кузатилмаяпти, аммо ҳар қандай ҳолатга тайёр туриш лозим", – дейди "Уфа" бош директори Шамиль Газизов.
Эслатиб ўтамиз, клуб сафида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам тўп тепади.
Ҳозирда "Уфа" 6-турдан сўнг 5 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.



