

"Сан-Паулу"нинг мавсумолди йиғини олдидан ўтказилган тиббий текширувлардан кейин Оскарнинг юрагида аномал реакциялар кузатилган. Шундан кейин у бироз ҳушини йўқотган. 34 ёшли футболчи шифокорлар назоратига олинган.
Ушбу ҳолат футболчининг оила аъзоларини ташвишга солган ва улар Оскарнинг яшил майдонга қайтишини исташмаяпти.
Оскарда молиявий муаммолар йўқ. Ундан ташқари, футболчи шаҳсий ҳаётини ҳам ўйламоқда: у рафиқасидан учинчи фарзандини кутмоқда.



