

Шу кунгача Хитой - Гонконг аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарган ҳамюртимиз Анна Сидоровага яна бир ўйин ишониб топширилди. У 25 август куни Хитой - Таиланд учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова ёрдам беради.



