Осиё Кубоги олдидан. Фаластин Эрон билан дуранг ўйнади

Xayrulla Xoliqov
25 дек 2018
Осиё Кубоги старти арафасида ўртоқлик учрашувлари давом этяпти.

Кеча Фаластин терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўртоқлик ўйинини Эронга қарши ўтказиб 1:1 ҳисобини қайд этди. Ўйин Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Халифа" стадионида ўтказилди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Меҳди Тареми ҳисобни очди. Охирги дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда эса Жонатан Кантиллана ҳисобни тенглаштирди. Шундай қилиб баҳс дуранг натижа билан якун топди. Эрон шунингдек, Ҳиндистон билан ҳам ўйнамоқчи бўлганди, бироқ ҳиндлар устози Стефен Константин бунга кўнмади.


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: persianfootball.com