Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2025
Бугун 2027 йилги Осиё кубоги саралаш баҳсларида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Тожикистон терма жамоаси сафарда Шарқий Тимор меҳмони бўлди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бугунги ғалабадан кейин Тожикистон ҳозирча ўз гуруҳида 1-ўринга чиқиб олди. Бироздан сўнг Филиппин Мальдив ороллари меҳмони бўлади. 

Осиё кубогига фақат 1-ўринни эгаллаган жамоалар йўлланма олишади. Тожикистон сўнгги турни март ойида ўз уйида Филиппинга қарши ўтказади.


Осиё кубоги-2027 саралаши
"А" гуруҳи. 5-тур
Шарқий Тимор - Тожикистон – 0:5
Голлар:
Шервони Мабатшоев, 22 (0:1). Эҳсони Паншанбе, 24 (0:2). Шервони Мабатшоев, 43 (0:3). Муҳаммаджон Раҳимов, 82 (0:4). Шериддин Бобоев, 86 (0:5).
Тожикистон: Рустам Ятимов, Зоир Жўрабоев, Содиқжон Қурбонов (Алижон Кароматуллозода, 70), Табрез Исломов, Манучеҳр Сафаров, Амирбек Жўрабоев, Шервони Мабатшоев (Аҳтам Назаров, 81), Парвизжон Умарбоев (Муҳаммаджон Раҳимов, 46), Алишер Шукуров, Эҳсони Паншанбе (Шаҳром Самиев, 70), Рустам Соиров (Шериддин Бобоев, 70).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шервони Мабатшоев (Тожикистон).
18 ноябрь. Дарвин. "Регби лигаси" стадиони. 500 томошабин.

18 ноя 2025, 11:30
East Timor — Tajikistan
0 – 5
Тугади


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia