Осиё Кубоги-2019. Эрон ярим финалга чиқса, футболчилар армияга боришмайди

Narzulla Saydullayev
4 янв 2019
Эроннинг "Navad TV" телеканали хабарига кўра, Эрон терма жамоаси футболчиларида Осиё Кубоги ярим финалига чиқиш учун қўшимча стимул пайдо бўлди.

Агар терма жамоа ярим финалга чиқса, футболчилар мажбурий ҳарбий хизматга бормаслик имкониятига эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш қонун Жанубий Кореяда ҳам бор. Фақат кореяликлар Осиё Кубогидаги иштирок орқали бундай имтиёзга эга бўлишмайди, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги шахсий каналида. 



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia