Осиё Кубоги-2019. Альберто Заккерони якуний рўйхатни эълон қилди

Xayrulla Xoliqov
25 дек 2018
Осиё Кубоги мезбони БАА терма жамоасининг мусобақада иштирок этадиган рўйхати маълум бўлди.

Мазкур рўйхатдан жой олган Аҳмад Халил билан Али Мабхут терма жамоанинг асосий футболчилари бўлиши кутилмоқда. Кутилганидек жароҳати сабаб Омар Абдулраҳмон Осиё чемпионатида қатнаша олмайди.

Италиялик мураббий якуний рўйхатга яқинда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган "Ал Айн"дан 7 нафар футболчини киритди. "Ал Жазира"дан эса бешта футболчи чақирилган.

БАА терма жамоасининг 23талик таркиби:

Холид Эсса, Муҳаммад Аҳмад, Исмоил Аҳмад, Райан Яслам, Муҳаммад Абдулраҳмон, Амир Абдулраҳмон, Бандар Ал Аҳбаби (барчаси "Ал Айн"), Али Хасейф, Халифа Ал Ҳаммади, Фарес Жума, Халфан Муборак, Али Мабхут (барчаси "Ал Жазира"), Халифа Муборак, Маҳмуд Хамис (ҳар иккаласи "Ал Наср"), Волид Аббос, Мажид Ҳассан, Исмоил Ал Ҳаммади, Аҳмад Халил (барчаси "Шабаб Ал Аҳли"), Саиф Рашид ("Шаржа"), Муҳаммад Ал Шамси, Исмоил Матар (ҳар иккаласи "Ал Ваҳда"), Али Салмин, Хамис Исмоил (ҳар иккаласи "Ал Васл").


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: the-afc.com