Осиё Кубоги-2019. Аҳмад Халил юбилей ўйинида гол урди

5 янв 2019, 23:50
БАА терма жамоаси ҳужумчиси бугун юбилей 100-учрашувини ўтказди.

27 ёшли тажрибали форвард Бахрайнга қарши учрашувнинг 81-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, ўзининг терма жамоадаги 100-ўйинини ўтказди. Эътиборлиси, Аҳмад Халил 88-дақиқада пеналтидан гол урди ва терма жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.


Манба: twitter.com/afcasiancup