Ўртоқлик ўйини. Япония йирик ҳисобда Ж.Кореяни таслим этди

Eldor Akmurzayev
25 мар 2021
Халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасида Япония термаси ўз майдонида Ж.Кореяни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди.

“Кун чиқар юрт” вакиллари таркибида ҳимоячилар Мики Яманэ ва Ватару Эндо, ярим ҳимоячи Даити Камада рақиб дарвозасини ишғол этди.

Япония кейинги учрашувини 30 март куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Монголияга қарши ўтказади. Ж,Кореяни эса 3 апрелда Туркманистонга қарши баҳс кутмоқда.


Япония – Ж.Корея 3:0 (2:0, 1:0)

Йокогама, “Ниссан” стадиони

Голлар: Яманэ 16 - 1:0, Камада 27 - 2:0, Эндо 83 - 3:0

Япония – Гонда, М.Йошида, Яманэ, Томиясу, Сасаки, Морита, В.Эндо, Ито, Камада, Минамино, Осако

Ж.Корея – Чо Хён У, Хон Чхол, Ким Ён Гвон, Пак Жи Су, Ким Тхэ Хван, На Сан Хо, Чон У Ён, Вон Ду Чже, Нам Тхэ Хи, Ли Кан Ин, Дон Дзюн Ли


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia