Онана жароҳат олди

Mirjalol Normatov
19 ноя 2023
"Манчестер Юнайтед" посбони Андре Онана Камерун термаси таркибида жароҳат олди.

У ЖЧ-2026 саралаши доирасида Маврикий термасига қарши ўйиннинг 81-дақиқасида мушакларини чўзиб олиши сабабли майдонни тарк этди. Бугун Камерун футбол федерацияси ушбу жароҳатни тасдиқлади. Олдинроқ Онананинг елкаси жароҳатланган деб маълумот берилганди.

Ушбу мавсумда Онана МЮ таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 30 гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/LIndomptables