"Олмалиқ": Эргашев ва Нурлибоев "Қизилқум", Муродов эса "Сўғдиёна"да ўйнайди

Narzulla Saydullayev
20 июл 2013, 17:00
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, "Олмалиқ" жамоаси шарафини ҳимоя этиб келган бир қатор футболчиларга ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганлиги сабаб ижарада тўп суришга рухсат берилганди.

Икки футболчи Исроил Эргашев ва Фаррух Нурлибоев (фотода) "Қизилқум" жамоаси сафига бориб қўшилган бўлса, Маъруфхон Муродов "Сўғдиёна" машғулотларида иштирок этмоқда. Икки футболчидан фарқли Муродов жамоани эркин агент сифатида тарк этган. 

Шунингдек, ярим ҳимоячи Зафар Тўраев ўз олдига олий лига вазифасини қўйган "Зарафшон" жамоасида ижара асосида тўп сурадиган бўлди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz