Олим Толибжонов "Шўртан" - "Навбаҳор" учрашувида қандай хатоларга йўл қўйган?

Xayrulla Xoliqov
25 сен 2017
Олий лиганинг 22-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Навбаҳор" баҳси 3:3 ҳисобида якун топди.

Мазкур учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Олим Толибжонов назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан 4,0 баллга лойиқ топилди. Бу эса мактаб баҳосида "икки" дегани. Хўш, бу ўйинда Толибжонов қандай қўпол хатоларга йўл қўйдики, назоратчи унга "икки" қўйишни лозим топди. 

Сайтимиздан узоқлашмай бизни кузатишда давом этинг. Тез орада Толибжоновнинг хатоларини видеолавҳалар кўринишида берамиз. Эслатиб ўтамиз, бунгача "Бухоро" - "Динамо" баҳсини бошқариб борган Рустам Бобомуродов ЎФФ ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра бутунлай футболдан четлатилди. 

Эндиликда Олим Толибжонов борасида ҳам қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Лекин бизга маълум бўлишича, тошкентлик ҳакам 4,0 балл юзасидан апелляция бермоқчи экан. 



Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: championat.asia