Олий лига. "Локомотив" - "Пахтакор" 17:00да бошланади

Narzulla Saydullayev
22 апр 2015, 15:31
Тошкент, 22 апрель - "Локомотив" олий лиганинг навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.
27 апрель (душанба) куни амалдаги чемпион "Пахтакор"ни қабул қиламиз. Тошкент дербиси мақомини олган баҳс соат 17:00да бошланади. Ўйин "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Бир кун олдин ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлари куч синашишади. 26 апрель кунги ёшлар лигаси баҳси ТТЙМИ стадиони ўтказилади. Учрашувнинг бошланиш вақти: 16:30. Олий лиганинг 5-тур якунларига кўра, "Локомотив" 11 очко билан иккинчи ўринда боряпти. "Пахтакор" ҳисобида эса 10 очко мавжуд ва улар 4-ўринни эгаллаб туришибди.

Ёшлар лигасида "Локомотив" 8 очко билан 6-ўринда, "Пахтакор" 9 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда боряпти.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz