Олий лига-2014. Шахбоз Эркинов мавсумдаги илк хет-трик соҳиби

Narzulla Saydullayev
27 апр 2014
"Навбаҳор" клуби ҳужумчиси Шахбоз Эркинов "Сўғдиёна"га қарши ўйинда учта гол урди.
Бу йилги мавсумда бўлиб ўтган 5та турда ҳеч бир футболчи битта ўйинда учта гол ура олмаганди. Шу тариқа, Эркинов 2014 йилги мавсумда хет-трикка эришган дастлабки футболчига айланди. Шахбоз ўтган йил "Олмалиқ" сафида "Гулистон" дарвозасига учта гол урганди.

Маълумот учун, 2013 йил олий лигада 9 марта хет-трик қайд этилган.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia