Октябрь ойида фақат Баҳрайнга қарши ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
28 сен 2015
Хабарингиз бор, терма жамоалар маркази октябрь ойидан ўрин олган ФИФА кунларига ўртоқлик учрашувига рақиб қидираётган эди.

Мазкур учрашув 12 октябрь куни БААда ўтказилиши кўзда тутилган эди. Рақиблар сифатида марказ вакиллари Янги Зеландия, Тунис ва Камерун билан музокара олиб бораётган эди. Афтидан бу сафарги уринишлар ҳам бесамар бўлди.

Камерун терма жамоаси 11 октябрь куни Нигерия билан, 16 октябрь куни Конго билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишган.

Тунис 9 октябрда Габон, 19 октябрь куни Ливияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди. Янги Зеландия эса навбатдаги ўртоқлик учрашувини 17 ноябрь куни Ливанга қарши ўтказади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia