ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди

Aslanov Jasurbek
3 дек 2025, 11:53
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси вакиллари иштирокида келгуси йил учун асосий йўналишлар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Учрашув давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

• 2026 йилги тақвимни пухта режалаштириш;

• мусобақалар регламентини такомиллаштириш;

• ўқув курсларининг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;

• ўйин интенсивлигини кучайтириш;

• соф ўйин вақтини кўпайтириш;

• аналитик кўрсаткичлар ва мониторинг тизимини яхшилаш;

• футбол мактаблари ва футбол академияларини тизимли ривожлантириб бориш;

• ҳакамлар фаолиятини ривожлантириш;

• Пролига фаолиятини такомиллаштириш каби масалалар кўриб чиқилди.


Ушбу учрашув футболимизда сифат, тартиб ва самарадорликни оширишга қаратилган келгуси йилги режалар учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz