

Бугун ОФК 15 март куни Абу Дабининг "Банияс" жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув расмийларини эълон қилди.

Учрашувнинг бош ҳаками этиб Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси тайинланган. Унга қанотларда Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайда ва Амир Довуд Ҳусайн Ал Виндави ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида Заид Томер Муҳаммад фаолият олиб боради. Ҳакамларнинг барчаси Ироқдан.
Ҳакамлар ишини Ленний Эдвард Макгрегор (Австралия) назорат қилади. Учрашув комиссари этиб Бачир Чафик Абдул Ҳолиқ ( Ливан) тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, беллашув Тошкент вақти билан 21:15 да бошланади.



