

Ўз майдонида ўйнаган "Нумансия" жавобсиз 3та гол ўтказиб юборди. "Реал"нинг иккита голи пенальтидан киритилди, "Нумансия" эса 60-дақиқадан Папе Диаманкининг қизил карточкаси туфайли бир киши кам бўлиб ўйнади.
"Биз ғазабдамиз, чунки ҳисоб майдондаги ҳаракатларга муносиб бўлмади. Ҳаммаси бизга қарши ишлади, натижада мана шундай ҳисоб юзага келди. Аммо 10 киши бўлиб ҳам "Реал" билан дурангга муносиб ўйнадик" - дейди Аррасате.
Бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 10 январь куни бўлиб ўтади.



