

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаган эди. Бироқ, навоийлик футболчига ўйинни якунлаб қўйиш насиб қилмади. У жароҳатлангани туфайли 20-дақиқада захирага олинди. Остоннинг ўрнини Тимур Жамелитдинов эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига номзод футболчилар сирасига киради. Миллий жамоамиз июнь ойида 2022 йилги мундиал саралаш босқичида иштирок этиши керак..



