Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да иш бошлади

Тажрибали мутахассис энди Наманган клубида фаолиятини давом эттиради.

Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"нинг Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штабида иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасановнинг сўнгги иш жойи "Қўқон-1912" клуби бўлганди. 2016 йилги мавсумнинг 2-даврасида қўқонликларни қабул қилиб олган мутахассис 2019 йилнинг 22 майида истеъфога чиқарилган эди.


Manba: "Навбаҳор" матбуот хизмати