Ноил Лутфуллин “Нефтчи”нинг кетма-кет икки ўйинида комиссарлик қилди

Narzulla Saydullayev
25 авг 2014
Ҳакамлар департаменти бўлими бошлиғи Ноил Лутфуллиннинг “Навбаҳор” иштирокидаги кетма-кет икки ўйинда комиссарлик қилгани тўғрисида мақола чиққанди.
Шу ерда озгина англашилмовчилик бўлган. Бунинг учун ўқувчиларимиздан узр сўраймиз. Гап шундаки, Лутфуллин “Навбаҳор” эмас балки “Нефтчи”нинг кетма-кет икки ўйинида комиссарлик қилган. Яъни 16-турда Қўқонда ўтган “Нефтчи” – “Навбаҳор” (1:0) ҳамда 17-турда “Қизилқум” – “Нефтчи” (2:0) баҳсида комиссар вазифасини бажарган. Лекин факт шуки учрашувларга ҳакамларни тайинлайдиган шахс кетма-кет икки ўйинда фарғоналикларнинг баҳсларига расмий сифатида ташриф буюрган.

17-турда шунингдек қуйидаги комиссарлар фаолият юритди.
ПФЛ директори Фарҳод Магометов Андижонга бориб, “Андижон” – “Олмалиқ” ўйинини кузатиб қайтди.
   
«Қизилқум»  – «Нефтчи» – 2:0.
 Комиссар
: Н. Лутфулин.

«Андижон» – «Олмалиқ» -1:1.
Комиссар:
Ф. Магометов.

«Металлург» – «Бухоро»– 4:3.
Комиссар
: Р.Черников.

«Насаф» – «Навбахор» – 1:0.
Комиссар
: А.Фролов.

«Пахтакор» – «Машъал» – 3:0.
Комиссар:
В.Штерн.

«Бунёдкор» – «Динамо» – 0:1.
Комиссар:
А.Мўминов.

«Сўғдиёна» – «Локомотив» – 0:2.
Комиссар:
В.Лёткин.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia