Нодир Қўзибоев "Нефтчи" ўринбосарлари сафида гол урди

Narzulla Saydullayev
21 июл 2013, 08:20
Кеча “Фарғона” марказий стадионида “Нефтчи” ўринбосарлари ва биринчи лига вакили “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида назорат ўйини ташкил этилди.
Сергей Ковшов ҳар икки таймда икки хил таркибни майдонга туширди. Учрашувда ўринбосарларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Нодир Қўзибоев, Отабек Ҳайдаров ва Оятилло Муҳиддиновлар муаллифлик қилишди. 

Хабар бериб ўтганимиздек, эртага жамоа аъзолари Тошкентга жўнаб кетишади. У ерда кичик йиғин ташкил этилади. 23 июль куни “Бунёдкор” ёшларига қарши майдонга тушиш режалаштирилган.

“Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz