

"Ҳар бир бола "Олд Траффорд"да ўйнашни хоҳлайди. "Сан-Мамес"даги дастлабки ўйинда бор кучимизни ишлатиб, сўнгра Манчестерга бориб, "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ушбу қарама-қаршиликда фаворит бўлмайди. "Манчестер Юнайтед" АПЛда пастда жойлашган, аммо "Олимпик" билан ўйинда улар нималарга қодир эканликларини яққол кўрсатишди", - деди Уильямс.
"Атлетик"нинг "Манчестер Юнайтед"га қарши ярим финалдаги дастлабки учрашуви 1 май куни, жавоб ўйини эса 8 май куни бўлиб ўтади.



