

Аввалроқ “Твенте”, “Шалке-04”, “ПСВ Эйндховен”, “Витесс” ва “Фейеноорд” клубларида ишлаган 59 ёшли мутахассис ўз ватанида қолишни, у ерда Руд ван Нистелройнинг ёрдамчиси сифатида ПСВга қайтишни режалаштирмоқда. Рюттен бу қарорга оилавий шароитни сабаб қилиб кўрсатди.
"Эрик тен Хаг мендан "Манчестер Юнайтед"да ёрдамчи бўлишимни сўраганди, лекин мен рад этдим. Ҳар бир инсон ҳаётда танлов ҳуқуқига эга. Менинг оилам бор, кўришни истайдиган невараларим бор. Ўзга шаҳарда ўзимни ноқулай ҳис қилардим" - дейди Рюттен.



