Неймар: "Барселона"да ўтказган дамларимни соғиняпман"

Aslanov Jasurbek
5 апр 2019
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Барселона"да ўтказган дамларини қўмсаётганини айтди.

"2015 йилда ажойиб мавсумни ўтказганмиз. Жуда яхши жамоа эдик. Майдонда ва унинг ташқарисида. Ўша дамларни соғиняпман" - дейди 27 ёшли ҳужумчи.

Неймар 2013 йил "Сантос"дан "Барселона"га 88,2 млн. евро эвазига ўтган эди. Тўрт йилдан сўнг у 222 млн. евро эвазига ПСЖга сотиб юборилди. Неймар "Барселона" сафида 186та учрашув ўтказиб, 105та гол урди ва 76та голли пас берди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Otro