Назорат учрашуви. "Ғаллакор" - "Хоразм" 1:1

Narzulla Saydullayev
7 мар 2014
Бугун Ғаллаоролда ҳам биринчи лиганинг икки вакили ўртасида синов-назорат баҳси бўлиб ўтди.
Унда майдон эгалари "Ғаллакор" Урганчнинг "Хоразм" жамоасини қабул қилди. Бугунги кунда ҳар икки жамоа сафида бир қатор янги ўйинчилар шуғулланаётган туфайли ҳам мураббийлар ўйинда аралаш таркибни майдонга туширган.
Хоразм бугун мазкур учрашувдан сўнг Тошкентга йўл олди. Жамоа март ойининг сўнггига қадар Геофизика қароргоҳида йиғин ўтказишни режалаштирган. Ушбу йиғин давомида урганчликлар таркибига бир қатор таниқли ўйинчилар келиб қўшилиши кўзда тутилмоқда. Жамоа у ерда асосий эътиборни синов-назорат ўйинларини ташкил этишга қаратади.

"Ғаллакор" - "Хоразм" 1:1
Голлар:
Соли Хайруллаев - Жасур Отажонов.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia