

Ушбу баҳсда мураббийлар Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Шаҳбоз Жўрабеков автогол муаллифи бўлди – 0:1.
Орадан кўп ўтмай, Жўрабековнинг ўзи фарқни тенглаштирди – 1:1. 67-дақиқада "Динамо"нинг ҳужуми пайтида тўп навбатдаги марта мезбон футболчисига тегиб дарвозадан жой олган бўлса, 79-дақиқада Саҳоб Рашидов собиқ клуби дарвозасини ишғол этди – 1:3.
Ўртоқлик ўйини. 25 сентябрь (якшанба)
СЎҒДИЁНА - ДИНАМО 1:3 (0:0)
Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 57 – Шаҳбоз Жўрабеков автогол 50, автогол 67, Саҳоб Рашидов 79.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Евгений Чумак, Эркин Бойдуллаев, Жўрабек Маннонов, Иброҳим Йўлдошев, Абдужамол Исроилов, Меҳриддин Мусурмонов, Жавлон Маликов, Акмал Козимов, Элгужа Григалашвили, Марат Бикмаев.
Захирадан майдонга тушган ўйинчилар: Аслон Аҳроров, Воҳид Оқбўтаев, Бобур Мадаминов, Шоҳрух Маҳмудхожиев, Ойбек Нурматов, Саҳоб Рашидов, Фахриддин Алимов



