Назорат учрашуви. Бухоро-Сўғдиёна 1:1

Aslanov Jasurbek
8 фев 2016
Бугун «Бунёдкор» академияси майдонида жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини ўтказди

Учрашувда ҳар иккала жамоа мураббийлари кўрикдан ўтаётган футболчиларнинг ҳаракатларини кузатиб боришди. Жамоамиз йиғинига Достон Абдураҳмонов, Фаррух Шотурсунов, Тимур Ҳакимовлар ҳам келиб қўшилишган.

Назорат учрашуви. Бухоро-Сўғдиёна 1:1.

Голлар: Баҳодир Пардаев — 3, Фарруҳ Шотурсунов — 70.

«Сўғдиёна»: Темур Ғаниев, Элёр Орипов, Акмал Холмуродов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Раббим Ҳасанов, Санжар Рашидов, Музаффар Музаффаров, Санжар Риҳсибоев, Бобир Қосимов, Сарвар Жўраев, Фарруҳ Шотурсунов.

Иккинчи бўлим: Жаҳонгир Жиямуродов, Қаҳрамон Баҳодиров, Суҳроб Қобилов, Собир Ҳамидов, Достон Абдураҳмонов, Тимур Ҳакимов, Акмал Абдураҳмонов.

Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 10 феврал куни «Пахтакор» жамоасига қарши ўтказади.

"Сўғдиёна" матбуот-хизмати


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia