"Навоий вилояти 2-лигаси"га қуръа ташланди

Aslanov Jasurbek
24 сен 2021
2021 йилнинг 23 сентябрь куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида 2-лига жамоалари ўртасида футбол бўйича "Навоий вилояти 2-лигаси" мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Бу йилги мавсум мусобақамизда жами 10 та жамоа: Навоий шаҳридан "Шуҳрат", "Сўғдиёна", "Академия U-17" ва "Академия-2", Кармана туманидан "Қизилқум U-17", "Қизилқум-1" жамоалари, Навбаҳор туманидан "Навбаҳор" ва "Туркистон" жамоалари, Нурота туманидан "Нурота", Конимех туманидан "Конимех" жамоаси иштирок этадиган бўлишди.

Мусобақа айланма тизимда 2 давра ўтказилади. Дастлабки тур учрашувлари 25-26 сентябрь кунларига белгиланган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Навоий вилояти футбол ассоциацияси