"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади

Alisher Ostonov
16 авг 2025
"Навбаҳор" Суперлиганинг 19-турида ўз майдонида "Нефтчи"ни меҳмон қилди.

Ўйин давомида бир қанча вазиятлар яратганига қарамай якунда 0:1 ҳисобида енгилди. Бу "лочинлар"нинг жорий мавсум Намангандаги илк мағлубияти сифатида қайд этилди. Жамоа аввалги 9 та баҳсда 6 ғалаба, 3 дурангга имзо чекканди. 

"Навбаҳор" сўнгги маротаба уйда 2024 йилги мавсумнинг 20-турида "Сўғдиёна"га енгилган эди. Эндиликда Сергей Лушчан шогирдлари 20 август куни Ғузорда "Шўртан" билан кураш олиб боради.


Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia