"Навбаҳор": Шифокорлар Гаппаровга рухсат беришди

Aslanov Jasurbek
24 авг 2017
Давралар оралиғида жамоамиз таркиби келиб қўшилган футболчи Аюбхон Гаппаров тиббий кўрикдан ўта олмаганди.

Ўшанда шифокорлар футболчимизга маълум вақт давомида даволангандан кейин қайтадан тиббий кўрикдан ўтишини маълум қилишганди. Ўтган вақт давомида керакли муолажаларни қилган Гаппаров такрорий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Шифокорлар футболчимизни соғлом деб топишгани учун жамоамиз сафида майдонга тушиш имконига эга бўлади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: pfcnavbahor.uz