

Икки кун давомида ҳордиқ чиқарган футболчилар бугун клуб қароргоҳида тўпланишди. Куннинг иккинчи ярмида жамоа ихтиёрига етиб келган футболчилар яна бироздан сўнг бошланадиган машғулот орқали Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлашади. Эслатиб ўтамиз, “Машъал”га қарши ўйин 7 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. 6 апрель куни эса ҳар икки жамоа ёшлари Тўрақўрғонда баҳс олиб боришади.




