"Навбаҳор" икки муҳим футболчиси билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди

Mirjalol Normatov
31 дек 2023
"Навбаҳор" матбуот хизмати Жамшид Искандеров ҳамда Ўткир Юсупов билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

Жамшид Искандеров 2023 йилги мавсумдаги барча мусобақаларда “Навбаҳор” таркибида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 10 та голга ассистентлик қилди.

Ўткир Юсупов 2023 йилги мавсумдаги барча мусобақалардаги 39 та ўйинда, яъни, “Навбаҳор”нинг барча баҳсларида жамоа дарвозасини қўриқлади.  

Ушбу футболчилар 2024 йилги мавсумда ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қилишади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Навбаҳор" матбуот хизмати