"Навбаҳор" футболчилари тест-нормативларни топширишди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2019
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор”нинг асосий ва U-21 ёшлар жамоалари футболчилари тест-нормативларни топширишди.

Мазкур тест – нормативларни футболчилардан ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев, мазкур бўлим мутахассислари – Миржавлон Мирсагатов ва Собир Пирназаровлар олишди.        

Таъкидлаш жоизки, ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ҳар йили мавсум старти ва иккинчи давра ўйинлари олдидан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини билиш мақсадида тест-нормативларини ўтказиб келмоқда.

Бундан кўзланган асосий  мақсад эса мавсум аввалида футболчиларнинг янги чемпионатга қандай тайёргарлик кўришганини аниқлаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан тўлиқ мавсум ўтказишга тайёргарликларига ишонч ҳосил қилишдир.

Тест-нормативлар натижаси бир неча кундан сўнг техник-бўлим томонидан маълум қилинади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: “Навбаҳор” матбуот хизмати