"Навбаҳор": Абдумажид Тоиров жамоа билан бирга эмас

Narzulla Saydullayev
4 июл 2013
Давралар оралиғида "Навбаҳор"да ўзгаришлар бўлади, бу ҳақда клуб расмий @pfcnavbahor твиттери хабар бермоқда.
Жамоадаги айрим ўйинчиларга жавоб берилади. Уларнинг ўрни муносиблар билан тўлдирилади. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Тажрибали ҳимоячи Абдумажид Тоиров эса ҳозирда жамоа билан бирга эмас. Тоиров иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши мумкин. Балки ҳимоячи фаолиятини якунлар. Буни вақт кўрсатади.

Романенко жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққани учун унинг ўрнига тажрибали посбон қидирилмоқда. Айрим дарвозабонлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Келишувга эришилган посбон танаффусда сафга қўшилади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: