"Насаф"нинг рақиби “Банияс” билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
22 дек 2014
20 декабрь куни БАА Про-лигасининг навбатдаги 13-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
“Насаф”нинг ОЧЛ-2015 гуруҳдаги рақиби Дубайнинг “Ал-Аҳли” клуби “Банияс” билан куч синашди.

Учрашувда ҳисоб очилмади. Томонлар муроса кўчасини танлашди. Ушбу учрашувда дубайликлар мураббийи Козмин Олариу сўнгги бор ўз жамоасини майдонга олиб тушди. Ушбу мутахасис 22 декабрдан Саудия Арабистони терма жамоасини энди Осиё кубоги мусобақаларига тайёрлайди.

“Ал-Аҳли” жамаоси ушбу учрашувда қуйидаги таркибда майдонга тушди:
12.Ахмад Махмуд (Dida), 2.Салмен Хамис, 7.Исмоил Ал Хамади, 10.Луис Хименес, 11.Ахмад Халил, 16.Карлос Муниос (Графите, 58), 28.Эйса Санто, 60.Башир Сайид, 62.Абдулазиз Санқур, 80.Хумайид Аббос (Ҳабиб Ал Фардан, 72), 88.Мажид Хасан.

Заҳирадагилар: 33.Саиф Юсуф, 4.Ҳабиб Ал Фардан, 23.Графите, 26.Абдулазиз Ҳайкал, 57.Мухаммад Сабийл Обейид, 70.Волид Хусайн, 77.Юсуф Ал Саид.

Огоҳлантириш: Исмоил Ал Хамади, 90+1.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: voha.uz